Дилбар Икромова умрининг сўнгги йилларида хор-у зор бўлиб кўчада қолиб кетдими? Марҳумнинг келини вазиятга ойдинлик киритди

Дилбар Икромова умрининг сўнгги йилларида хор-у зор бўлиб кўчада қолиб кетдими? Марҳумнинг келини вазиятга ойдинлик киритди
Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 25 август куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Икромовнинг ўлимидан сўнг, актриса умрининг сўнгги йиллларида уйсиз қолиб, хор-у зор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

YouTube’даги UntervyuTV канали ушбу гапларга ойдинлик киритиш мақсадида марҳумнинг келини билан суҳбат уюштирди. Зоҳира Икромованинг айтишича, у Дилбар Икромованинг ўғли билан ажрашгандан сўнг ўша ўзлари яшаган уйда қолган. Аниқроғи Дилбар Икромова келинини 3 та фарзанди билан кўчада қолдирмаслик учун, ўғлини олиб у уйдан чиқиб кетган. Лекин шу билан бирга уларнинг Дўрмонда ҳали қуриб битказилмаган дала ҳовлиси ва Тошкентда 2 хонали уйи ҳам бўлганини маълум қилди.

“Уч йилдан буён алоҳида яшардик. ‘Дилбар Икромова умрининг охирида хор-у зорликда яшади, уйсиз яшади’, деган гаплар асоссиз. Шу хонадонга тушганимдан буён етар-етошмовчилик кўрмаганман. Қайнонам ҳамиша музлаткични тўлдириб қўярдилар. Эрим ҳам жуда нуфузли жойда ишларди.
Қайнонам ҳақиқатдан ҳам жаннати аёл эдилар. Ҳаётларини санъатга, фарзандларига бахшида қилган, исмларига монанд дилбар аёл эдилар. Мухлисларидан илтимос қилиб сўрардим, бу гапларга чек қўйишса, руҳларини чирқиратишмаса, дейман. Аллоҳга шукр, жуда яхши яшадилар, ҳеч муҳтожлик кўрмадилар, қандайдир икир-чикирлар бўлгандир, аммо кўчада қолган, деган гаплар нотўғри”, – дейди Зоҳира Икромова.

Ўхшаш янгиликлар

  1. мухаррам 7 сентябр 2020 11:24
    Шу мишларни таркатларни оллох жазосини берсин.Улган одамни оркасидан шунча бухтонларни игволарни таркатди.
  2. Исломбек 7 сентябр 2020 10:46
    Сиз 3 қизни катта қилмоқдасиз, жаннати онасиз. Насиб қилса, ҳали роҳатини кўрасиз. Одамларнинг гап сўзлари эса қолиб кетади. Қизларизни солиҳа қизлар қилиб тарбия қилаверинг, Қуръон тиловатини эшитиб кўзимга ёш келди, яшанг, тўғри йўлдасиз...
  3. Зухра 7 сентябр 2020 04:35
    Мард айол
    Келинини неваралари бн 3 хонали уйни ташлаб чикиб кетиш.....
    Унча мунча эркак кимиди

    Мард айол
    Келини ва набираларига 3 хонали уйни ташлаб чикиб кетиш.....
    Унча мунча эркак кимиди хозир
  4. кимсан 6 сентябр 2020 22:21
    оллох рахматига олган булсин.вафот этганни оркасидан факат яхши гаплар билан эслаш керак.турли гийбатларга чек куяйлик.рухини безовта килишни нима кераги бор.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Дилбар Икромова умрининг сўнгги йилларида хор-у зор бўлиб кўчада қолиб кетдими? Марҳумнинг келини вазиятга ойдинлик киритди