Ўзбекистонда тез ёрдамга мурожаатлар сони яна кўпайди. Бу ҳақда Подробно нашри Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, 26 август кунидан сўнгги 5-6 кун ичида тез ёрдамга мурожаатлар 29,3 мингдан 34,2 мингача кўпайган. Ўткир респиратор касалликлари бўйича мурожаатлар эса 2,2 мингдан 3,5 мингача ошган бўлса, тана ҳарорати кўтарилгани бўйича мурожаатлар 2,5 мингдан 3,5 минггача кўпайган.
ССВ вакили Фарруҳ Шариповнинг қўшимча қилишича, қандли диабет, қон босими ошиши ва ортиқча вазн бўйича амбулатор муассасаларга мурожаатлар сони ҳам ошган. Шунингдек, пневмония симптоми бўйича мурожаатлар 244 дан 305 мартагача кўпайган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чоралари юмшатилган эди. Шу билан бирга, 5 сентябрдан ресторан, кафе, истироҳат боғлари ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича қўйилган тақиқлар деярли олиб ташланди.