Қашқадарё вилояти Миришкор туманида ҳоким ва ўринбосари вафот этди.
Маълум бўлишича, бугун, 8 сентябрь куни туман ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этган. Унда аввалроқ икки томонлама пневмония, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касалликлари аниқланган бўлган.
Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Мансур Раҳмонов шу йил 6 сентябрь куни вафот этгани айтилмоқда.