Аввалроқ Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирусга чалингани ҳақида ёзган эдик. Отабеков унда касаллик қандай кечгани ҳақида айтиб берди.
Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори ўзида коронавируснинг барча белгилари кузатилганини айтиб ўтди. Унда касалликнинг дастлабки 8 кунида инфекция енгил кечган ва кейинчалик аҳволи ёмонлаша бошлаган. Отабеков касалликнинг сакккизинчи кунидан бошлаб ўзида пневмония белгилари кузатила бошлаганини ва 6 кун нафас етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар бўлганини маълум қилди. Кейинчалик унда ўпкасининг 50 фоизи ялиғлангани аниқланган.
“Касалликнинг 14-15 кунларига бориб ҳид ва таъм билиш белгиларининг йўқолиши намоён бўла бошлади”, – дейди Отабеков.
Нурмат Отабеков шунингдек, умумий ҳисобда 21 кун даволанганини, аҳолига ушбу касалликнинг қандай белгилари ҳақида гапириб берган бўлса барчасини бошидан ўтказганини маълум қилди. У ЖСТ томонидан берилган барча тавсиялар ва ташхсилар тўғри деб ҳисоблашини ҳам айтиб ўтган.