ЙПХ ходимлари муҳокамалар марказига тушиб қолди. Улар иштирокидаги видеолавҳа телеграм каналларда кенг тарқалди.
Видеода ЙПХ ходимлари Оҳангарон туманида ҳайдовчини тўхтатганини кўриш мумкин. Унда ҳайдовчи ҳолатни тасвирга олишни бошлаганда ходимлардан бири ножўя ҳаракатларни амалга оширди.
Шунингдек, ҳайдовчи билан мулоқот давомида ходим сўкинганини ҳам эшитиш мумкин. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари инспекторнинг ҳаракатларини қаттиқ танқид қилиб, уларни масхарабозга тенглаштирди.