Бу йил пандемия шароитида ҳам 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” берилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ХТВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу йил мактабга энди борган болаларга совғалар 14 сентябрь куни берилади. Совға ичида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд экани айтилмоқда. Янги ўқув йилида 650 минг нафар ўқувчи “Президент совғаси”ни олади.
Шунингдек, бу йил ўқувчилар анъанавий ёки масофавий ўқув шаклида таҳсил олишидан қатъий назар ушбу совғаларга эга бўлади.