Самарқандда эри томонидан шафқатсизларча калтакланган аёлга уй берилди . бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, аёлга икки хонали уй берилган. Ушбу маълумот вилоят раҳбарининг оила ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосари Сайёра Жумаева тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда аёлни эри калтаклаган видеолавҳа тарқалди. Кейинчалик ҳокимият эркак томонидан аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабат билдирилганига қарамай оилани яраштирмоқчи бўлгани айтилган эди.