“Ўзини-ўзи яккалаш тартибидан ўзини-ўзи ҳимоялаш тартибига ўтилиши керак” – Барно Абдусаматова

“Ўзини-ўзи яккалаш тартибидан ўзини-ўзи ҳимоялаш тартибига ўтилиши керак” – Барно Абдусаматова
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова ўзини-ўзи ҳимоялаш тартибига ўтилиши кераклигини таъкидлади. У мазкур масала юзасидан интервью берди.

Абдусаматова мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ ҳолат унчалик яхши эмаслигини айтди. Шундан келиб чиқиб, мутахассис фуқаролар ўзини-ўзи ҳимоялаши кераклигини ва шифокорларнинг тавсияларига қулоқ солиш лозимлигини таъкидлади.

“Сентябрь ойи бошларида сутка давомида коронавирус 343 кишида аниқланган бўлса, 9 сентябрга келиб ушбу кўрсаткич 406 нафарга етди. Бу карантин юмшагандан сўнг фуқаролар бир-бирлари билан кўпроқ мулоқот қилаётгани учун юзага келди. Аксарият фуқароларда бемалоллик кузатилмоқда, лекин бундай қилиш керак эмас. Коронавирус ёнимизда эканини унутмаслигимиз ва соғлиғимизга эътиборли бўлишимиз керак. Шахсий гигиенага риоя қилиш ва кўчага ниқобсиз чиқмаслик керак”, – дейди Абдусаматова.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 12 сентябр 2020 11:43
    Энди жуда кеч булди. Хамма касаллик билан зарарланиб булишди. Энди касаликларни уч хил рангда белгилаш керак Яшил "ЕНГИЛ КАСАЛЛАР" , Сарик "УРТА ОГИРЛИКДАГИ КАСАЛЛАР" КАРИЯЛАР. КИЗИЛ "УТА ОГИР АХВОЛДАГИ КАСАЛЛИКЛАРГА" ва шу касаликларни турига караб тиббиёт ходимларини рангларга караб таксимлаб оммавий даволаш йулини куриш керак. шунда хамма секинлик билан тузалиш масаласи курилиб чикилади. КОЛГАНИ БЕ ФОЙДА ИШ ВА ГАП.

    Бу КРОНАВИРУС билан жанг хисобланадаи. КВПлардаги врачлани хонама - хона юриб уйда касалликни енгил утказаётган касалларни даволашлари, Туман тиббиёт ходимлари туманлардаги енгил ва урта огир касалларни даволашларини назорат килсалар, Ута огир ахволдаги касалларни ШТЁБ шифокорлари ва шошилинч ёрдам тиббиёт ходимлари касалхоналарга олиб бориб даволасалар жуда тугри ши булар эди.
  2. O`ZBEK 12 сентябр 2020 11:08
    Кучаларга БТРларни ТАНКларни купайтириш керак Сурхандарё вилояти Денов туманида БТРлар билар КОРОНОВИРУСНИ тухтишмокда. Бутун армияни чикариб БЛОК ПОСТларга куйиб мошинларни тухтатиб одамларни бир туман постидан иккинчи туман постигача 1-2км пиёда юрдиришса яхши булади. КОРОНОВИРУС УТМАЙДИ
  3. Luiza 11 сентябр 2020 23:00
    Abdusamatova tavsiyalariga 100% qushilaman
  4. Акмал 11 сентябр 2020 22:07
    Кандай килиб?У́зи шундок хам халк кийналиб кетти,етар энди халкни устидан тажриба у́тказиш
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Ўзини-ўзи яккалаш тартибидан ўзини-ўзи ҳимоялаш тартибига ўтилиши керак” – Барно Абдусаматова