Навоий вилоятида ЙПХ инспектори ҳайдовчи билан соқол сабаб тортишди. Видео тармоқларда кенг тарқалди.
Видеода инспектор ҳайдовчига соқолни олиб юриш кераклигини айтган. Инспекторнинг фикрича, соқол билан йўловчи ташиш мумкин эмас.
Маълумотларга кўра, ҳолат 5 сентябрь куни соат 09:30 ларда Ислом Каримов кўчасида содир бўлган. ЙПХ инспектори Спарк автомобили (85 581 ТТD давлат рақами) ҳайдовчиси билан тортишган. Ҳозирда ЙПХ ходимининг ҳаракталари юзасидан текширув ўтказилмоқда. Натижаси юзасидан маълумот берилиши таъкидланди.