Қорақалпоғистон ва Хоразмда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ишловчи икки ходим коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда вазирлик хабар қилди.
Маълум бўлишича, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, 39 ёшли майор Дониёр Жабборов шу йил 12 сентябрь куни коронавирус асоратларидан вафот этган. Жабборов ушбу тизимда 2005 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бўлган.
Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, 41 ёшли подполковник Куанишбай Акимов ҳам ушбу касаллик оқибатида 14 сентябрь куни вафот этган. Акимов мазкур тизимда 20 йилдан ортиқ фаолият юритгани маълум қилинди.