Блогер ЙПХ ходими билан қўпол муносабатда бўлгани учун танқид қилинди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Видеода блогер Бобур Ғаниевни ЙПХ ходими тўхтатганини кўриш мумкин. Блогер инспектордан нима сабабдан тўхтатганини билиш истагида берган саволига инспектор шунчаки ҳаммаси жойидами ёки йўқлигини билиш учун тўхтатганини айтган.
Блогер ўз навбатида инспекторга ушбу сабабга кўра тўхтатишга ҳаққи йўқлигини айтган. Агрессив кўринишдаги муомалага инспектор узр сўраб жавоб берган. Тармоқ фойдаланувчилари эса блогернинг бундай хатти-ҳаракатини танқид қилди. Ғаниевнинг ўзи ҳозирча воқеага изоҳ бергани йўқ.