Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтириладими? Отабеков жавоб берди

Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтириладими? Отабеков жавоб берди
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков билан брифиннг бўлиб ўтди. Унда мутахассис фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Хусусан, Отабековдан мамлакатда 15 октябрь санасидан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши мумкинми деган мазмунда савол сўралди. Мутахассис ушбу саволга жавоб беришдан аввал фуқароларга юртимизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаганини, балки юмшатилганини эслатиб ўтди.

“Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас

Бир нарсани унутмаслик керак “мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз.”, – деди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 15 августдан карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилиб келинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Али 21 сентябр 2020 12:54
    карантинни энди фойдаси йук.касаллик чегарасиз купайган.пневмония инсульт инфаркт куйиб хаммаги алдаяпти.бу касалликларга хам короновирус сабаб булган.ССВ рахбарлари одамларни аллюдаманг хакикий ракам бундан бир неча юз марта куп.нотугри маьлумот бериб уз халкингизни алдаяпсиз.нима кераги бор бизда медицина зур деб курсатмокчимисизлар.медицина О узок кишлокларга келинг холатни куринг 4-5 врачингизни юбориб хаммаси зур деманг ётишга жой йук
  2. Sana 21 сентябр 2020 11:20
    Allah sozini tog’ri qilib yozila, Avallam bor Allah, karantin qilishdan foyda yok!!! Ozini ming asragani bilan bu kasalik tarqalib bogan, maska taqib battar kasal kopayvottiku, bu kasalik tarqalib bogan uje
  3. Shahlo 17 сентябр 2020 15:18
    Koronavirusga chalinganlar soni toʻgʻri boʻlishi mumkin . Lekin faqat tekshirtirganlar aytilyapti . Uyda koronavirus boʻlib yashirganlar qancha.
  4. Qudratbek 17 сентябр 2020 15:06
    Qalesla??
  5. Xazratqulov Xurshid 17 сентябр 2020 13:29
    Odamlarga hayronsan!
    Ey inson, o‘zingni o‘ylamasang, hech bo‘lmasa ota-onang, farzandlaring, oilangni o‘ylagin ahir!
    Muntazam niqob taq, qo‘llaringni sovunlab yuv. Sog‘ligingga e‘tiborli bo‘l!
    Inson bo‘l!!!!!!
  6. Mastura 17 сентябр 2020 09:38
    Har qanday kasallikdan Yaratgan xalqi elimizni asrasin
  7. Gulmira 17 сентябр 2020 09:37
    Hozir baʼzilar karantin yumshatilganini notoʻgʻri yushunib kerak boʻlsa niqobsiz ham yuribdi har kim oʻzi uchun masʼuliyatni his etsa oʻzini va oilasini asraydi. Har kim nima qilsa,avvalo, oʻzi uchun qilsin.
  8. Elbek 17 сентябр 2020 09:13
    Karantini foydasi yoʻq karantin kuchaysa odamlarda ishsizlik pul yoʻq juda qiyin boʻladi tezroq vaksina qilinsa yaxshi boʻlardi
  9. Dilfuza 17 сентябр 2020 06:28
    Karantin choralari yana qattiqlashmasligi uchun har birimiz ma'sulmiz! Har kim o'zini oilasiga yaqinlari do'stu birodarlariga e'tibor berib ularga to'g'ri maslahat bergan holda,ularni asrasa albatta karantin to'xtatiladi!! Hammasi avvalo Oloh
  10. XAYOTHON USMONOVA 17 сентябр 2020 05:21
    BU OLLOHDAN KELGAN SINOV DUO QILAYLIK

    XAMMASI YAHSHI BOLADI INWAOLLOH
  11. Умар 17 сентябр 2020 01:33
    Карантин умуман к.к эмас одамлар асаб буб бошка касал топобди минг лалат карантинига иш йук...
  12. Bekzod 16 сентябр 2020 23:22
    Hammasi o'zimizga bog'liq...hamma yana etiborsizlik qilyapti...
  13. Сухроб 16 сентябр 2020 21:50
    Айни пайтда менда ковид 19 кайталанди канча ехтиёт бу́лмайлик барибир кассаландим вакцинани таркатиш керак карантинни кучайтиришни кераги ек
  14. Кимсан 16 сентябр 2020 17:01
    короновирус сизлар бераётган ракамдан анча куп.тугри матлумот берилмаяпти.ссв яширади ва бизга яширгандан фойда йук деб хабар беради ссв маьлумотига ишонмайман
  15. Gayrat 15 сентябр 2020 17:55
    Xar bir Õzbekiston fuqarosi karantin qoidalariga rioya qilmas ekan bu balodan qutila olmaymiz. Xech bõlmasa farzandlarimizni õylaylik ularni kelajaki uchun be parvo bõlmaylik
  16. МАХБУБА 15 сентябр 2020 17:19
    ХАММАСИ ЯХШИЛИККА БУЛСИН
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтириладими? Отабеков жавоб берди