Хоразм вилоят 1-сон клиник шифохонаси шифокори коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Бахтиёр Қиличев пандемия шароитида беморлар ҳаёти учун курашган шифокорлардан бири эди. Қиличев шу йил 66 ёшни қарши олган эди.
Маълумотларга кўра, Қиличев коронавирус асоратларидан вафот этган. Шифокорда касаллик оғир кечган ва у ҳамкасбларининг муолажаларига қарамай вафот этди. Таъкидлаш жоиз, Қиличев ССВ томонидан эълон қилинган статистикага ҳали киритилмаган.