Тармоқларда навбатдаги жанжалли видеолавҳа тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода куёв келинни рақсга таклиф қилган дўсти билан урушиб кетишига бир баҳя қолганини кўриш мумкин. Ёшларни тадбирга келган меҳмонлар ажратиб қолди.
Маълумотларга кўра тўй Тошкентда бўлиб ўтган. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистондаги тўйларда бундай жанжалли вазиятлар тез-тездан содир бўлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўйда эркак бир мушт билан танишини нокаутга учратган эди.