Ўзбекистонда фуқаролик паспорти ўзгарадими?

Ўзбекистонда фуқаролик паспорти ўзгарадими?
2011 йил намунасидаги Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти айни вақтда ҳар бир юртдошимизда бор. Энди ана шу биометрик паспортлар билан ҳайрлашамиз. Яъни 2019 йил 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилади. У 10 иш куни давомида тайёрлаб эгасига тутқазиладиган бу ҳужжат 16 ёшдан катталар учун 10 йил муддатга, вояга етмаган болалар учун 5 йил ва ундан кам муддатга берилади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Унинг афзаллиги ўзида электрон маълумотларни сақлайди ва бошқа ортиқча ҳужжатларни талаб қилмайди. Кўпчиликда савол пайдо бўлди: хорижий паспорт билан чет элга чиқиб кетаётганда ҳозирги биометрик паспортни топширишимиз керакми? Йўқ, иккала паспорт ҳам шахснинг ўзида сақланади.

Мутахассислар 1 январдан стикер яъни рухсат бериш тизими умуман бекор қилиниб, чет элга чиқиш учун мазкур паспортнинг ўзи етарли бўлишини маълум қилишмоқда. Жаҳон тажрибаси ўрганилганда, ички ва ташқи фойдаланиш учун икки хил ҳужжат юритилади ва бу Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (IKAO)нинг талаби ҳамдир. Халқаро андозаларга жавоб берадиган паспортни жорий этилиши хорижга чиқиш тартибини янада такомиллаштириб, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда бюрократик тўсиқлар ва коррупция ҳолатларининг олдини олади, ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатини узайтиради, фуқароларнинг давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида паспорт назоратидан ўтиш тартиб-таомилларини тубдан соддалаштиради​.

Қайд этиш жоизки, бу паспорт алимент тўламаган ёки суд томонидан баъзи бир сабабларга кўра хорижга чиқиши таъқиланган фуқароларга расмийлаштирилмайди.

Ҳозирги паспортларнинг тақдири нима бўлади?

Маълумотларга кўра, улар ҳам 2021 йилга қадар амалда бўлади. Фуқаролар амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда мамлакатдан чиқиши мумкин​. Амал қилиш муддати тугамаган стикер ёзуви мавжуд яшил паспортларимиз билан Ўзбекистондан визасиз бориш мумкин бўлган МДҲ давлатларига -Озарбайжон, Арманистон, Украина, Тожикистон, Қозоғистон, Россия, каби мамлакатларга бемалол бориш мумкин.

Шунингдек, хорижга чиқиш стикери ёпиштирилган 2011 йил намунадаги амалдаги биометрик паспорт билан ҳам стикернинг амал қилиш муддати тугагунга қадар хорижга чиқиб келиш мумкин. Стикер муддати тугагач, паспорт янги намунадаги паспортга алмаштирилади.

Нега улар айнан 2021 йилгача амалда бўлади? Чунки, ҳозирда мавжуд биометрик паспортимиз 2011 йилдан берила бошлаган эди. Уларнинг муддати ўн йил. Демак, икки йилдан сўнг мамлакатимизда амалдаги паспорт тизими, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа шу турдаги шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари) ўрнига идентификацион карталар бериш бошланади. Демак, ҳадемай ям-яшил паспорт билан ҳайрлашиб, янги қирмизи ранг хорижга чиқиш паспортига эга бўламиз.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Abbos. 2 январ 2019 19:13
    Rossiyadan deport bo'lganman. Ism familyamni o'zgartsam bo'ladimi.

    Deport bo'lganman . Ism familyamni o'zgartsam bo'ladimi.

    Ism familyamni o'zgartsam bo'ladimi. Deport bo'lganman.
  2. Beki 1 январ 2019 00:57
    Maqola xato ma'lumot beryapti
  3. Илхом 31 декабр 2018 07:59
    Мен 2014 йили паспортимни алмаштирганман мудати 2024 йилгача.Хозирги пайтда Россияга ишлаяпман.Демак 2021 йилгача алмаштиришим керакда?
  4. Alisher 30 декабр 2018 23:44
    Eski passportda yashab turgan chet davlat vizasi bilan aeroprtda muammolarga duch kelinadimi yoki Toshkentdan chiqishda eski passportdagi vizani qollagan xolda chiqish mumkin boladimi ?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда фуқаролик паспорти ўзгарадими?