Пойтахтда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Узгидромет хабар қилди.
Эртага, 17 сентябрь куни ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Тунда +13... +15 даража ва кундузи +23... +25 даража иссиқ бўлиши маълум қилинди.
Кечга яқин қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 12-17 м/с бўлиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоиз, бундай ҳаво ҳарорати мазкур даврдаги нормадан 5-6 даражага пастроқ.