Тошкент вилояти бош имом-хатиби вафот этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар қилди.
Маълум бўлишича, 44 ёшли Хайруллоҳ Турматов аввалроқ коронавирусдан даволанаётган бўлган. Лекин қўмита хабарида Турматовнинг вафоти сабаби очиқланмаган.
Дарё’нинг ёзишича, аввалроқ Усмонхон Алимов ишдан олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Унинг ўрнига айнан Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келган Хайруллоҳ домла Турматов Ўзбекистон мусулмонлари идорасига раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Лекин кейинчалик ушбу хабар рад этилган.