Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда шамол кучайиши ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун пойтахтда шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабабга кўра, ҳокимлик дарахт ҳамда мустаҳкам ўрнатилмаган конструкциялар атрофидан узоқда бўлишни тавсия этмоқда.
Шамол кучайганда кўчада ҳаракатланмаслик ва автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйиш сўралди.