Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими юзасидан маълумот берилди

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими юзасидан маълумот берилди
Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрида яшаган 11 ёшли М.Ў. коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Маълум бўлишича, М.Ў. шу йил 5 сентябр куни бурундан қон кетиши, ҳарорати 38 даражага етган ҳолда шифохонага олиб келинган. Кейинчалик текширилганда унда кўкрак қафасининг 50 фоиз зарарлангани аниқланган. Коронавирусга таҳлил олинганда эса унда мусбат натижа аниқланган ва бола дарҳол Чирчиқ шаҳридаги шифохонага ётқизилган. Лекин кўрсатилган муолажаларга қарамай у сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

Маълумот ўрнида, бола 2012 йилдан буён сурункали касалликлар сабаб диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими юзасидан маълумот берилди