Онлайн дарс вақтида ўқитувчи томонидан йўл қўйилган хато юзасидан Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди. Дарсда ўқитувчи АҚШ пойтахти Нью-Йорк эканини айтиб, Хитой пойтахтини нотўғри талаффуз қилган эди.
Вазир ўринбосари Усмон Шарифходжаевнинг айтишича, кунига 100 дан ошиқ дарслар тайёрланмоқда. Бу ўз навбатида 25-30 соатлик эфир вақти демакдир.
“Лекин, ўзимизни оқлаш нотўғри. Хато қилинди, болалар ва уларнинг ота-оналаридан узр сўраймиз. Биз ўқитувчиларни ҳақорат қилмасликни сўраб қоламиз. Улар ҳозир бир нечта фронтда ишлашмоқда. Улар онлайн дарслардан ташқари яна анъанавий тарзда дарсларни ҳам ўтиши керак”, – дейди вазир ўринбосари.
Вазир ўринбосарнинг сўзларига кўра, онлайн дарслар давомида хатога йўл қўймаслик бўйича максимал ҳаракат қилинмоқда. Шунингдек, Шарифходжаев ўқитувчилар ҳам бошқа фуқаролар каби оддий одам эканини ва улар ҳам хатога йўл қўйиши мумкинлигини таъкидлади.