Тармоқларда ЙПХ ходими иштирокидаги навбатдаги видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода ЙПХ ходими хавфсизлик камараини тақмай келаётган ҳайдовчини тўхтатганини кўриш мумкин.
Ҳайдовчи ўз айбини тан олганда ЙПХ инспектори жарима ўрнига биринчи сафар огоҳлантириш беришини айтди. Шунингдек, инспектор ҳайдовчининг жарималари бор ёки йўқлигини ҳам текширди. Натижада ҳайдовчида ҳаммаси “тоза” экани аниқланди.
Ҳайдовчи инспектор билан суҳбат давомида рус тилида гапирадиган инспекторни илк бор учратганини айтган. Инспектор эса ўз навбатида ҳайдовчи учун қулай тилда гапириши кераклигини таъкидлаган. Интернет фойдаланувчилари ўз навбатида инспекторнинг ҳаракатларини олқишлади ва бу бошқа ходимлар учун ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлашди.
“Жуда хушмуомала инспектор. Лекин афсуски ҳозирда бундайлар кам. Баъзида камар тақилганми ёки йўқ, эсингдан чиқиб кетади ва бу учун жарима солишса жуда ёқимсиз бўлади. Ҳозир карантин даврида жарималар оила бюджетига салбий таъсир қилади. Инспектор “молодец”, тўғри қилди”, – дейди фойдаланувчилардан бири.