Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов оламдан ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қаюмов 2016 йилда саломатлиги сабабли хорижда даъволаниб келган бўлган. Унинг ўлимининг сабаби очиқланмаяпти.
Маълумот ўрнида, Қаюмов 1969 йил 5 март куни қўшни Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳрида таваллуд топган. У суҳандон ва хонанда сифатида халқ орасида танилган.
Фурсатдан фойдаланиб таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз.