Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этгани ҳақида ёзган эдик. Хонанда Моҳира Асадова фейсбукдаги саҳифасида Қаюмов билан бўлган суҳбатини эслаб, унинг ўлимига нима сабаб бўлганини айтди.
Хонанданинг ёзишича, у Қаюмов билан бундан икки йил аввал гаплашган. Ўшанда Қаюмов хонандага вилоятларнинг бирида шамол бўлса ҳам терлаб туриб хизматда бўлганини, кейинчалик бу икки томонлама пневмонияга олиб келганини ва оҳирида саратонгача касаллик кучайиб кетганини айтган. Қаюмов ушбу дарддан қутилиш учун Москвада ҳам даволаниб келган бўлган.
“Минг афсуски, бу бедаво дард бугун сафимиздан яна бир дўстимизни олиб кетди”, – дейди хонанда.