Намангандаги газ қуйиш шохобчаларида 2019 йил 1 январдан нарҳ кўтарилди. Бунга қандай чора кўрилади?

Намангандаги газ қуйиш шохобчаларида 2019 йил 1 январдан нарҳ кўтарилди. Бунга қандай чора кўрилади?
2019 йил 1 январдан бошлаб Наманган шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан газни нархи яна оширилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ушба хабарларнинг асослийлигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати ишчи гуруҳ тузиб, Наманган шаҳрида жойлашган газ қуйиш шохобчаларида ўрганиш ўтказилди, дейилади ЎзА тарқатган хабарда. Ўрганиш якуни бўйича ҳақиқатдан ҳам Наманган шаҳри бўйича фақатгина 2 та шохобчада газ 2100 сўмдан сотилаётгани, қолган газ қуйиш шохобчаларида эса 1900 сўм ва “Эзгу ният сари“ МЧЖ газ заправкасида 1750 сўмдан сотилаётгани аниқланди. Газ нархини ўзбошимчалик билан кўтариб олган шохобча раҳбарлари билан байрам бўлгани учун боғланиб маълумот олишнинг имкони бўлмаган. Операторлар, “Бизга раҳбарият томонидан шунақа топшириқ бўлди”, деб қутилиб қолишган.

2018 йил 24 ноябрь куни Молия Вазирлигини RUZ-68-2018-сонли буйруғига асосан 2100 сўмга ошган газни нархини 1900 сўмга туширишга эришилган эди. Агарда газ нархини белгиланган нархдан ошириб сотиладиган газ қуйиш шохобчалари аниқланса, Молия вазирлигининг буйруғига асосан санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилган эди. Орадан бир ойдан озгина вақт ўтиб, Наманганда “Газ фуелинг статион“ МЧЖ (халқ тили билан айтганда тешик тош) газ заправка 2018 йил 5 декабрдан газ нархини 2100 сўм, “Боғишамол Обод“ МЧЖ янги йил кириб келиши билан газ нархини 2100 сўмга кўтариб олишгани аниқланди.

"Биз бу масалага аниқлик киритамиз. Агарда юқорида номлари келтирилган 2 та заправка газ нархини арзонлаштиришмаса Молия Вазирлигига ҳолат юзасидан билдирги бериб, санкция қўлланилади", дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Shavkat 3 январ 2019 17:59
    Yo'l kiralar ham oshdi. Gazdagilar ham, taxi lar ham panjasini tiqyapti og'ziga
  2. Бехзодбек 3 январ 2019 09:39
    Факатгина Наманганда эмас Андижонда хам газ нархи 2100 сум сотиляпти экан. !?!?!? Узундан узун навбатлар йук, лекин газ нархи кутарилди. Бу давлат томонидан белгиланган нархми ёки яна узбошимчаликми.
  3. Мухаммадравшан 3 январ 2019 08:01
    Республикамизни барча худудларида газ запрафкаларида нарх ошган буни содик концепсясга билан изохлашаяпти эндес солик киймати билан
  4. Талаб 3 январ 2019 02:12
    Ха энди бечора заправка рахбарлари камбагал халк хисобига бойиб олмокчи болгандирда номардлар
  5. Смоке 2 январ 2019 16:11
    Хали хаммаси олдинда, янги солик буйича (ндс) хамма нарса киммат булиб кетади...
  6. Абдукодир 2 январ 2019 13:28
    "Эзгу ниятга"МЧЖга Аллох топганига барака берсин !
  7. Рахимжон 1 январ 2019 21:55
    Газ заправкарда без учеред яни пулли калонкалар бор ким назорат клади коррупция коррупция деб конун хаммага тенг.яна нега Наманганда арзон Андижонда бошка бензин бир хил.уз буйича. спасибо
  8. Умиджон 1 январ 2019 19:25
    Нархни кутаришмасин бу мени фикрим энди савол агар шунака холатни кузатсак каерга мурожаат этамиз.
  9. Турсунбой 1 январ 2019 14:57
    Газ нархи ўз таннархидан икки бор қиммат бу нимаси? Халқни талашни чегараси борми?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Намангандаги газ қуйиш шохобчаларида 2019 йил 1 январдан нарҳ кўтарилди. Бунга қандай чора кўрилади?