“Ишбилармон аёл—2020” кўрик-танловининг Самарқанд туман босқичи ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар қилди.
Карантин ва санитария қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилаётган мазкур кўрик танловида тумандаги энг наъмунали, фаол хотин-қизлар иштирок этишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан танишишди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов иштирокчилари билан суҳбатлашиб иштирокчиларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ва ижодий ишларини кўздан кечиришди.
Кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўрин зардуз Зохидова Зулхумор, 2-ўрин махсус кийимлар ишлаб чиқариш оилавий корхонаси раҳбари Шарқия Нуъмонова ҳамда 3-ўрин кулолчилик ва рассомчилик йўналишида фаолият олиб бораётган ҳунарманд Сожида Худойқулова муносиб кўрилди ва тадбир якунида танлов совриндорларига партия дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.