Ўзбекистонда энг кўп ажрашишлар қайси ҳудудда содир бўлиши маълум бўлди. Бу бўйича маълумот Давстатқўм томонидан тақдим этилди.
Сўнгги 8 ой давомида бутун мамлакат бўйлаб ажрашишлар сони 16 944 тани ташкил этди. Ушбу рақамлар ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 4 371 тага кам.
Энг кўп ажрашишлар қуйидаги ҳудудларда кузатилди:
Тошкент шаҳри – 2244
Андижон вилояти – 1999
Самарқанд вилояти – 1793
Тошкент вилояти – 1738
Фарғона вилояти – 1700
Бу бўйича энг паст кўрсаткич Навоий вилоятида қайд этилган. Ушбу ҳудудда сўнгги 8 ой давомида 578 марта ажрашиш ҳолати кузатилган.