Фарғонада вилоятни Андижон вилояти билан боғловчи йўл қайта очилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фарғонанинг Қува туманидаги блокпостлар олиб ташланган. Ушбу йўллар орқали Андижоннинг Марҳамат, Асака ва Шаҳрихон туманларига бориш мумкин эди. Лекин 15 август куни йўлдаги таъмирлашлар сабабли ушбу йўллар ёпилган бўлган. Йўл ёпилиши натижасида одамлар 25-30 км.лик йўлни 150 км масофа юриб ўтишларига тўғри келган. Бунинг натижасида фуқароларнинг вақти ва пули кетган.
Лекин, бугун, 26 сентябрь куни ушбу йўл қайта очилган. Ушбу воқеа вилоятга янги ҳоким тайинланиши билан юзага келди. Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни вилоятга Хайрулло Бозоров ҳоким этиб тайинланган эди. Собиқ ҳоким Шуҳрат Ғаниев эса бош вазирнинг аграр масалалари бўйича ўринбосарлигига сайланди.