Ўзбекистонда карантин чоралари такроран кучайтирилиши мумкинми?

Ўзбекистонда карантин чоралари такроран кучайтирилиши мумкинми?
Ўзбекистонда март ойидан буён асосий “бош оғриқли” масалалардан бири бу коронавирус инфекцияси бўлиб турибди. Фуқаролар ушбу вақт оралиғида бир нечта кучайтирилган карантин чораларига гувоҳи бўлишди.

Карантин кучайтирилиши халқнинг молиявий аҳволига жиддий таъсир ўтказди. Кўплаб фуқаролар камбағаллик даражасига тушиб қолди. Ўзбекистон яна карантинни кучайтириши мумкинми? EVERYDAY.UZ мухбири аввалги карантин чораларининг кучайтирилган ҳолатини ўрганган ҳолда, ушбу саволга жавоб излади.

Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, карантин кучайтирилилмайди деган хулосага келиш мумкин. Лекин, пандемия билан боғлиқ ҳолат бир зумда ўзгариши мумкин. Ушбу ҳолатда барчаси фуқароларнинг ўзларига боғлиқ. Аввалроқ бош санитар врач Нурмат Отабеков ҳозирча карантин чораларини кучайтириш учун айтарли сабаб кўрмаётганини таъкидлаган эди.

Сўнгги карантин кучайтирилишини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак. Ўшанда мамлакатда беморларни даволаш учун тиббиёт ходимларининг етишмаслиги сабабли карантин кучайтирилган эди. Бир сўз билан айтганда, соғлиқни сақлаш тизими беморларнинг сони ошиб боргани сайин бардош бера олмади. Ўшанда кун давомида соғайганлардан кўра, касалланганлар сони кўпчиликни ташкил қилаётган эди. Мисол учун, 11 июль куни 486 кишида вирус аниқланган бўлса, 193 киши ундан соғайган. Июль ойида бунга ўхшаш статистик ҳолат тез-тездан такрорланиб турди. Ўша вақтда соғайганларнинг фоиз кўрсаткичи 80 дан 60гача тушиб кетди. Бугунги статистик маълумотга қарайдиган бўлсак, унда кун давомида коронавирусдан соғайганлар сони зарарланганлардан кўра кўпчиликни (26 сентябрь ҳолати – аниқланган: 491 ҳолат, соғайганлар: 504 киши. Соғайганлар, фоизда: 93 %) ташкил этаётганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, давлат раҳбари сўнгги йиғилишда коронавирус билан касалланганлар учун жойлар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берди. Ушбу келтирилган фактларга таянган ҳолда, агар ССВ яна хатоликка йўл қўймасдан ишласа, карантин кучайтирилмайди, деган хулосага келиш мумкин. Юқорида қайд этилганидек, мамлакатда эпидемиологик вазият фуқароларнинг ўзларига ҳам боғлиқ. Жорий этилган қоидаларга риоя қилмаслик касалланганлар сонининг кескин ошиб кетишига ва навбатдаги карантин чораларининг кучайишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бас Э 28 сентябр 2020 09:23
    Карантин киритиладиган бўлса, давлатнинг одамларга берадиган ёрдам пулининг ўзи йўқ. Шунинг учун ҳам карантин киритилмайди, вассалом.
  2. Кимсан 27 сентябр 2020 22:41
    Менимча карантинни фойдаси йук.Факат халкни кийналгани колади.Халкни касаликни олдини олишга ургатиш керак.Таргиботни кучайтириш уерак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда карантин чоралари такроран кучайтирилиши мумкинми?