Сўнгги пайтларда тўйлардаги қизиқарли воқеаларга бой видеолар тарқалиши одат тусига кирди. Ана шундай видеоларнинг бири яна интернетда "гуллади".
Гап шундаки, тўйларнинг бирида 3-4 бола ўзбекча қўшиққа ерга думалаган ҳолда, ноанъанавий усулда рақсга тушмоқда. Эътиборли жиҳати, бу ноодатий ҳаракатларни томоша қилиб турганлар улар билан бирга жўр бўлиб "мазза" қилишяпти. Ҳеч ким бу ишдан уларни қайтармаган.
Ҳозирча воқеа қаерда ва қачон содир бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ. Лекин булар биргина ароқнинг таъсирида ушбу ҳолатга келиб қолишганмикан? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми? Сизнинг фикрингиз қандай?
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.