Ўзбекистонда куз фаслининг биринчи ойи оҳирида ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Эртага, 29 сентябрь куни ёғинганрчилик бўлиши кутилмоқда. Ёғинганрчилик фақатгина Қорақалпоғситон, Хоразм ва Бухорода рўй бермайди.
30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Республика бўйлаб ўртача ҳарорат +15 даража илиқ бўлади. Бу мазкур давр учун кузатиладиган нормал об-ҳаводан 6-8 даража паст ҳарорат экани айтилмоқда.