Тошкентдаги тўйда пул ёмғирдек сочилди. Тўй видеолавҳаси тармоқларда тарқалди.
Видеода куёвнинг дўстлари келин-куёв устига пул сочаётганини кўриш мумкин. Видеодаги лавҳалардан тўй ресторанда эмас, балки куёвнинг уйида бўлганини англаш мумкин.
Ҳозирча тадбир қачон ташкил этилгани маълум эмас. Лекин видеодан тўй яқин орада бўлиб ўтганини билиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, карантин чоралари сабаб Ўзбекистонда тўйлар уйда 30 кишилмк меҳмонлар билан ўтказишга рухсат берилган эди.