Ўзбекистон ОТМси илк бор хорижда ўз филиалини очади. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Бухоро тиббиёт институти Ҳиндистонда ўз филиалини очади. Ушбу олийгоҳ Noida International ҳудудиа фаолиятини олиб боради. Университет Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашади.
Мавжуд маълумотларга кўра, дастлабки икки йилда талабалар Ҳиндистонда, қолган 3 йилини эса Бухорода таҳсил олади. Бухоро ОТМси томонидан Ҳиндистонга юбориладиган ўқитувчилар рўйхати шакллантирилган.