Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида чақалоқ кўчада қопга ўралган ҳолда топилди. Бу ҳақда Замон ИД хабар қилди.
Маълум бўлишича, 27 сентябрь куни соат 06:00 ларда ички ишлар ходими 12-сонли меҳрибонлик уйи олдида қопга ўралган ҳолда ташлаб кетилган чақалоқни топиб олган. Шундан сўнг ходим дарҳол уни олиб, шифокорларга топширган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Айни вақтда чақалоқни ким ташлаб кетгани аниқланмоқда. Бу бўйича жиноят иши қўзғатилган.