Ўзбекистон бош санитар врачи навбатдаги брифингни ташкил этди. Тадбир давомида Нурмат Отабеков Ўзбекистон Россия вакцинасини сотиб олишга нега шошилмаётгани ҳақида берилган саволга жавоб берди.
Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон вакцинанинг учинчи синовини кутяпти. Бош санитар врач Россия вакцинаси учинчи клиник синовдан ўтгач Ўзбекистон уни керакли миқдорда сотиб олишини маълум қилди.
“Ҳозир Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи фаза клиник синовлари ўтказилмоқда. Вакцина клиник синовлардан тўлиқ ўтказилиб, расман рўйхатдан ўтказилгандан сўнг албатта бизнинг Ўзбекистонга ҳам етарли миқдорда олиб келинади”, – деди Отабеков.