Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли йўлда 150 км/соат тезликда автомобиль бошқариб, қоида бузди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда тарқатилди.
Ёш йигит хавфли равишда автомобиль бошқариб, уни TikTok’га жойлади. У шунингдек, йўл қоидасини бузиб, жарима тўлаганини ҳам мақтанган.
Суриштирувлар натижасида қоидабузарнинг шахсига ойдинлик киритилган. У Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли Дилшод Исмоилов экани аниқ бўлган. Шаҳар ҳокимлиги рул бошқарувида шаҳар раҳбарининг ўғли бўлганини тасдиқлаган. Шаҳар ҳокими Усмон Рахимов эса бўлиб ўтган воқеадан афсусда эканини билдириб, ҳодиса бундан 5 ой аввал содир бўлганини ва у ўғли билан жиддий гаплашиб олганини айтган. Барча жарималар тўланган ва унга нисбатан қонуний чора кўрилган.