Бош прокуратура Хўжаобод​даги ҳайвонот боғида юз берган фожиа бўйича расмий маълумот берди

Бош прокуратура Хўжаобод​даги ҳайвонот боғида юз берган фожиа бўйича расмий маълумот берди
Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳодиса бўйича баъзи тафсилотларни маълум қилди, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи".

Қайд этилишича, 2018 йил 30 декабрь куни соат 16:30 лар чамасида, «USMONOBOD FAYZI» МЧЖга қарашли Хўжаобод тумани Хидирша МФЙда жойлашган, ишга туширилмаган «Ҳайвонот боғи» соқчиси Х.А., жамиятда ҳеч ким йўқ вақтда, бу жойда боқилаётган 2 та шер йиртқич ҳайвони ёнига улар билан ўйнаш мақсадида бориб, қафас ичига кирганида, шерлар Х.А.га ташланган.

Суд-тиббий экспертизасининг олинган дастлабки маълумотномасига кўра, «бўйин ва тананинг бошқа соҳаларида кўплаб очиқ яралар, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ яралар жароҳатлари» етказилиши ва ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокурори, унинг 1-ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор тергов гуруҳи етиб борган.

Терговга қадар текширув туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув давомида 2018 йил 30 декабрь куни Суд-тиббий ва суд-криминалистик экспертизалари тайинланган.

Шунингдек 2018 йил 31 декабрь куни «Андижон вилояти бандлик бош бошқармаси»га «Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги» қоида талаблари бузилган ёки бузилмаганлиги юзасидан текширув тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азизжон Косимов 4 январ 2019 13:51
    Ўз вақтида овқатлантирилмаган. Гўшт қиммат. Мана аҳвол. Шерларга бир матта кўп ейиши керак ва анча юришади
  2. Абдукодир 3 январ 2019 18:28
    Билишимча буллар хали ишга тушмаган тажрибасизлик бир томондан эхтиётсизлик булган умуман олганда етган ажал жамият рахбарларига бу холат сабок булади.
  3. Muhiddin 3 январ 2019 17:53
    Özi zörğa qurib bitkizib ishga tayyorlashganidi, endi birov kirarmikin u yerga
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бош прокуратура Хўжаобод​даги ҳайвонот боғида юз берган фожиа бўйича расмий маълумот берди