“Мендирман Жалолиддин” сериали қачон намойиш этилиши маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтдаги Tashkent City Конгресс-ҳолида сериалнинг тақдимот маросими бўлиб ўтган. Турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган мазкур сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан ибораб бўлиши айтилмоқда.
Ушбу сериалнинг премьераси 2021 йилнинг январь ойида бўлиб ўтиши маълум қилинди. Маълумот ўрнида, сериал Туркияда, 30 гектар майдонда “Bozdag film” платосида сарутга олинган. Сериал атрофида 1200 дан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилган. Актерларга минглаб либослар тикилган.