Бухоронинг Шофиркон туманида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, Оғабек Муқимов ва Мунаввар Зариповалар оиласида шу йил 5 сентябрь куни уч эгизак – икки нафар ўғил ва бир нафар қиз туғилган. Улар муддатидан олдин туғилган. Каттаси Мирзиё 1 кг 100 гр, ўртанчаси – Миромон 1 кг 15 гр ва кенжаси - Саида 1 кг 300 гр вазн билан дунёга келган.
Ҳозирда чақалоқлар ва онанинг аҳволи яхшиланиб бораётгани маълум қилинди. Улар тез орада оиласи баҳрига қайтиши таъкидланди.