Олтинкўл тумани ҳокими вафот этди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Назиржон Ўринбоев 7 октябрь куни, 54 ёшида оламдан ўтди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Ўринбоев пневмония билан касалланиб, шифохонада ётган бўлган. Лекин, шифокорларнинг ёрдамига қарамай вафот этган.
Маълумот ўрнида: Ўринбоев Олтинкўл туманида туғилган. 1989 йилда Андижон педагогика институтини тамомлаган. Кўп йиллар давомида ҳуқуқ тартибот органларидан фаолият юритган. У 2018 йилда туман ҳокими этиб тайинланган.