Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Кичик Фарғона канали бўйидан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди. ОАВда хабар берилишича чақалоқ ўлганидан сўнг канал бўйига ташлаб кетилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра чойшабга ўралган чақалоқнинг жасади жорий йил 2 январ куни Олтиариқ туманидаги Қапчўғай қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Кичик Фарғона канали бўйидан топилган. 10 кунлик чақалоқ бўғиб ўлдирилгани ва сўнгра шу ерга ташлаб кетилгани айтилмоқда.
Текширувлар доирасида Фарғона ички ишлар ходимлари томонидан Олтиариқ тумани ва қўшни туманлардаги барча ҳамшира ва акушерлар сўроқ қилинган.
Ҳозирча жиноятнинг сабаблари ва бошқа маълумотлар аниқ эмас.