ССВ Самрқандда ковид бўйича тушинарсиз статистика юзасидан ўзини оқлашга ҳаракат қилди. Бу бўйича ахборот вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.
Ахборотда ССВ ПЦР-тест натижасига кўра аниқланган коронавирусни статистикага киритишини маълум қилган. Қолган касалликлар, хусусан пневмония ва ўткир респиратор касалликлар COVID-19 сифатида рўйхатга олинмайди. Вазирлик бундай статистик маълумот тақдим этилиши тўғри деб ҳисоблашини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 октябрь куни коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари коронавирус бўйича тақдим этилётган статистик маълумотлар ҳақиқий аҳволдан анча фарқ қилишини айтган эди. Акмаль Бурҳонов бундай ҳолат нафақат Самарқандда, балки бутун мамлакат ҳудудида кузатилишини таъкидлаган.