Биринчи курс талабалари учун контракт пулини қачонгача тўлаш кераклиги маълум қилинди. Сўнгги муддат давлат комиссияси йиғилишида белгиланди.
Мавжуд маълумотларга кўра, биринчи курс талабалари 1 ноябрга қадар контрак нархини тўлашлари керак. Ушбу санагача талаба ОТМга расман қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, пандемия сабаб кундузги ўқув шаклига ўқишга кирган талабаларга контракт нархи 10 фоизга арзонлаштирилди.