Ўзбекистонда 10 октябрда қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди. Маълумот Ўзгидромет синоптиклари томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, эртага, 10 октябрь куни республика бўйлаб тунда ўртача ҳарорат +5...+7 даражани ташкил этади. Кундузи эса +15... +17 даража илиқ бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/с бўлиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда эса қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиб кетади.