Ўзбек ТВсида TikTok’дан фойдаланадиган қизлар танқид қилинди. Навбатбаги танқид «MY5» телеканалида билдирилди.
Amirxon Umarov Show номли дастурда ўзбек экспертлари TikTok’га қарши эканини билдирди. Дастур меҳмони Шоира Изокова ҳозирда TikTok’дан фойдаланаётган қизлар 50-60 ёшга тўлганда, ўз ҳаракатларидан уялишини айтди.
Шунингдек, Изокова йигитлар шу қизларга уйланадими деган саволни ўртага ташлади. Блогер Шухрат Мусаев эса TikTok учун видео қилаётган қизларнинг мижозлари бўлишини таъкидлади.
Таъкидлаш жоиз, бундай мавзудаги танқидлар ўзбек ТВси учун нормал ҳолатга айланди. Аввалроқ экспертлар калта пайпоқ ва сочга нақш чиздириш бесоқолбозликнинг белгиси эканини айтганди.