Самарқанд вилоятидаги тўйда меҳмонлар йўлни тўсиб, рақсга тушди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Боғи баланд» маҳалласисда яшовчи фуқаро уйида қизига тўй ташкиллаштирган. Тўй 7 октябрь куни бўлиб ўтган.
Тўйда карантин чоралари бузилган. Шунингдек, тўй меҳмонлари автомобиль йўлининг қатнов қисмини ёпиб қўйиб, рақсга тушган. Айбдорлар МЖТКнинг 54 моддаси 1-қисмига кўра жазога тортилган.