Аввалроқ тармоқларда Ўзбекистонда “мовий дафтар” жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мазкур маълумот юзасидан изоҳ берди.
Вазирлик “мовий дафтар” жорий этилгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Ўғилой Ўрозова Ўзбекистонда аввалроқ “темир дафтар” жорий қилинганини таъкидлади. Ҳозирда аёллар ва ёшлар “дафтар”ларини жорий этиш ишлари олиб борилаётганини билдирди.
Ушбу дафтарларга ёрдамга муҳтож фуқаролар киритилади. Рўйхат маҳалла қўмитаси томонидан тузилади.