Пойтахт Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида иситиш мавсуми 15 октябрдан бошланади.
Кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда эса 17 окятбрь санасидан иситиш мавсумига старт берилади.