Бош прокуратура пора билан ушланган Юнусобод туман ҳокими иши ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура пора билан ушланган Юнусобод туман ҳокими иши ҳақида маълумот берди
Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йил сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олинганди.

Kun.uz Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг ахборотига таяниб маълумот беришича, Юнусобод тумани собиқ ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Билдирилишича, мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура тегишлича назорати ўрнатилган.

1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган Бахтиёр Абдусаматов жорий йилнинг сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олинганди.

Маълумотларга кўра, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бош прокуратура пора билан ушланган Юнусобод туман ҳокими иши ҳақида маълумот берди