“Қайнотам агар қизимни уларга бермасам мени ўлдириш билан қўрқитмоқда” – бухоролик аёл

“Қайнотам агар қизимни уларга бермасам мени ўлдириш билан қўрқитмоқда” – бухоролик аёл
Тармоқларда Бухоро вилоятида яшовчи аёлнинг видеоси тарқалди. Аёл ўз мурожаатида унга ёрдам беришларини сўрамоқда.

Дилноза Тангриеванинг айтишича, у 2014 йилда турмушга чиққан. Бугунги кунда унинг икки нафар фарзанди бор. Бахтга қарши у ўтган йилдан буён оилавий можаро сабаб эри билан яшамайди.

“Ҳозир ота-онам билан яшаяпман. Эрим уйимизга 8 марта келиб уларга қизимни беришимни талаб қилди. У қизимни уларга бермасам ўлдириш билан таҳдид қилди. Яқин вақтлардан бери қайнотам ҳам ҳудди шундай талаб қўйиб, мени ўлдириш билан қўрқитмоқда. У мени пичоқ билан қўрқитди. Ҳозирча ҳуқуқ тартибот органлари ҳеч нима қилмаяпти. Мен нима қилишни ва қаерга мурожаат қилишни билмаяпман”, – дейди Тангриева.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 18 октябр 2020 07:17
    Тилни туйса олам гулистон битта гапдан коладиганга ухшамайди бу келин.бошинга не бало келса тилингдандир.кизни бобоси ва отасига олиб бериш керак келажакда битта шаллаки камаяди.кизни узига ухшатиб ташламасин.
  2. O`ZBEK 16 октябр 2020 10:52
    Аёлларнинг бошига кўп мусибатларни тили билан бесабрлиги келтиради. Бу менинг фикрим холос. Видеосини кўрдим. Хаммаси шантаждан иборат ва эркакнинг нафсониятига текканлигидан иборат. Агар нотуғри гапирган бўлсам узур сўрайман.
  3. Х 16 октябр 2020 04:01
    Набирасига шунча мехрли булган одам улдириш билан куркитишига ишонмайман.шундай мехрли одам кабхлик килмайди.Келинни узида айб купми дейман булмаса оила сирини дастурхон килмайди

    Санга набираси тарбиясини ишонмай тугри килади
  4. Гули 15 октябр 2020 19:51
    Яхшиси конун доирасида хал килинг...
  5. Азик 15 октябр 2020 18:33
    Киз ота тарбиясини курмай кучага чикди кейин дискотекага борди ундан кейин кечги клуб ва нихоя фохишахона ё нагавандхона.Ота бобо тарбиясини курган киз тунда юрмайди ва яна бир канча афзалликлар бор.Ота ич куйдиряптими демак кизи иффати учун кизни отасига бериш керак албатта
  6. Муслим 15 октябр 2020 18:17
    Фарзандини олишга шунча уринибдими,демак эринг ва кайнотанг ёмонга ухшамайди.Сани шу кизчани яхши тарбиялай олмаслигингдан ташвишда улар.
  7. Obbo 15 октябр 2020 12:47
    Nima qilasan uyingni gapini ko'chada op chiqib, qilishga ishi yoqlar, oddiy maishiy ishlar bn shug'ullanishmoqda. Eski qadriyatlarimizga putur etkazmalaring.
  8. O`ZBEK 15 октябр 2020 10:05
    Ахир бундай масалаларни яхши йўл билан хал қилса буладику. Ахир бизлар маданиятли ор-номусли авлодалрнинг вакилларимиз-ку. Бунга махалла вакиллари ва оқсоқоллари аралашиб шу бечора қизчанинг хаётини ғурбатга айлантирмайлар. Келишиб болалар икки кун бобосининг уйига икки кун онасининг уйида яшашсин. Уларга хам яхши болаларнинг тарбиясига хам яхши. Энг мухими болалар ота онасинг, бобо момолариниг мехрига тўйиб улғаяди. Болаларнинг хаётини ўзимизча хал қилмайлик уларни ҳам эштишни уларни дардини юрагидаги сўзларини эшитинглар илтимос. Бола бир буюм ёки тили йўқ хайвон эмаску. Ўзимизча уларни хаётини хал қилиб қўйсак. Биз қари боболар момолар, хатто ота оналар бир кун келиб ўлиб кетамиз. Лекин қайсарлигимиз билан ўз жигаларимизнинг хаётига катта қора чизиқ чизиб кетамиз ва ланатлар эшитиб ўз гўримизга ётамиз. ОЛЛОХДАН ҚЎРҚИНГЛАР.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Қайнотам агар қизимни уларга бермасам мени ўлдириш билан қўрқитмоқда” – бухоролик аёл