Тошкентда электробуслар ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2023 йилнинг оҳирига қадар пойтахтга 300 та электробуслар олиб келинади. Транспортни сотиб олиш 2021 йилдан бошланади.
Ҳукумат йилига 100 тадан электробуслар олади. Шу билан бирга ўшанча миқдорда қувватловчи воситалар ҳам олинади. Битта электробуснинг ўртача нархи 3,2 млрд сўм бўлиши айтилмоқда. Қувватловчи мослама эса 101 млн сўмга баҳоланмоқда.